Главная » 2016 » Декабрь » 08
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Қашқадарё вилоятидаги Қарши-Шаҳрисабз-Китоб автомобиль йўлларини кенгайтириш ва модернизациялаштириш учун 198 миллион АҚШ доллари миқдоридаги заёмни тасдиқлади. Бу сайёҳлик, мобилликни яхшилаб, ички ва ташқи савдонинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади. Бу ҳақда ОТБнинг матбуот хизматига асосланиб, Kun.uz маълум қилди. «Йўлларни модернизациялаштириш Марказий Осиё ва Европада савдо-сотиқни ривожлантиришда Ўзбекистоннинг тутган ўрнини мустаҳкамлайди», — деди ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё Департаментининг транспорт бўйича бош мутахассиси Жангбо Нинг. Лойиҳа доирасида йўл объектлари яхшиланади ва хавфсизлик чора-тадбирларини жорий этиш орқали йўллар тартибга солинади, тегишли агентлик ва идоралар салоҳияти ривожлантирилади. Яхши транспорт тизими, йўллар ҳамда автомагистраллар Ўзбекистон каби денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган мамлакатларнинг асосий ўсиш двигатели ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон — Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги (МОМИҲ) да ... Читать дальше »
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 783 | Добавил: ADMIN | Дата: 08.12.2016 | Комментарии (0)